Ўзбекистон дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар рейтингида 57-ўринни эгаллади

16:51, 30 май

Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар рейтингида 57-ўринни эгаллади, деб ёзади “Новости Узбекистана” нашри.  Рейтинг "Легатум Институт" жамғармаси томонидан дунёнинг ривожланган мамлакатлари Индекси маълумотларига асосан тузилган

Рейтингда ҳаммаси бўлиб 142 та мамлакат иштирок этди. Дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари сифатида Норвегия, Швейцария ва Дания каби мамлакатлар эътироф этилди. Тўртинчи ва бешинчи ўринларни эса Янги Зеландия ва Швеция эгаллади.

Тадқиқотчилар рейтингни тузишда мамлкатдаги иқтисодиёт, сиёсат, таълим, соғлиқни сақлаш тизими, шахс эркинлиги, фуқаро хавфсизлиги ва унинг жамиятдаги ўрни каби жиҳатларга эътибор берган.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!