Тошкентнинг Қорасув-6 даҳасида MAN юк машинаси, 2 «Газел» ва 3 енгил машина иштирокида ЙТҲ юз берди(Фото)

21:27, 30 май

Тошкентнинг Қорасув-6 даҳасида ВАЗ-2102 «Жигули», MAN юк машинаси, Lacetti, Spark автомобиллари ва икки «Газел» микроавтобуслари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

Ҳодиса 30 май, душанба куни 17:30—18:00 оралиғида юз берган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, ВАЗ-2102 «Жигули» ҳайдовчиси кўчадан югуриб ўтган йигитни ўтказиб юбориш учун тормоз босганида, унинг ортидан MAN юк машинаси келиб урилган. Зарб натижасида «Жигули» олдиндаги Lacetti’га етиб олган. Spark, икки «Газел» қандай қилиб ЙТҲга қўшилиб қолгани аниқ эмас.

«Худога шукрки, ҳамма соғ, ҳамма омон! «Жигули» ҳайдовчиси бугун иккинчи туғилган кунини ҳам нишонлайверса бўлади», — деб ёзади ҳодисага гувоҳ бўлган ва бутунлай яроқсиз аҳволга келган «Жигули»ни эвакуаторга ортишда қатнашган Facebook фойдаланувчиларидан бири.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!