АҚШда энг гўзал жиноятчи қиз аниқланди

09:55, 31 май

АҚШда энг чиройли жиноятчи аёл деб топилган Жереми Микснинг жиддий рақибаси пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқда полиция участкасида суратга олинган 24 ёшли босқинчи қиз Сара Сирайтнинг сурати тарқалди, деб хабар қилди “Vesti.ru” нашри.

Бу сурат баҳорда, Арканзас штатида яшовчи Сара Сирайтни суғуртасиз автомобилни бошқарганлиги, 365 долларни тўламаганлиги учун полиция маҳкамасига олиб келинганда суратга олинган.

Саранинг жиноятчилик таржимаи ҳоли шу билан якунланмайди, у 2012 йилда босқинчилик жиноятини содир этган. Сара Сирайт автомобиль бошқариб кетаётганда, танишини олиб бориб қўяман деб машинасига ўтқазган. Машинанинг орқа ўриндиғига яширинган таниши, эркакни қурол билан қўрқитган, кейин бошига уриб, унинг пулларини тортиб олган.

20 ёшли гўзал жиноятчи қиз одам ўғирлашда, зўравонликда, босқинчиликда ва полиция ходимларига бўйсунмасликда айбланган.

Сирайт фақатгина полиция ходимларига бўйсунмаганлигини тан олган ва унга беш йилга синов муддати белгиланган. 

Қиз айни пайтда озодликда юрибди ва ижтимоий тармоқ орқали эришган “машҳурлигининг” роҳатини кўрмоқда. Илгари гўзал жиноятчи аёл деб тан олинган Жереми Микс қамоқдан озод этилгач, модалар уйидан шартнома тузиш таклифини олган.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!