Америкалик фуқаро рекорд ўрнатиш учун ўзини ёқиб юборди(Видео)

10:29, 31 май

Америкалик Брайн Майсер (Brian Miser) дунё рекордини ўрнатиш учун ўзини ёқиб, ҳавога учиришларини сўради, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Майсер улкан арбалет шаклидаги қурилмадан ҳавога улоқтирилган. Бу эса унга ҳавода 32 метр масофани учиб ўтиш имконини берди. Мазкур трюк Италиянинг Lo Show Dei Record шоу дастури эфирида намойиш этилган. 

Шундай қилиб, Майсер 1995 йилда Болгария фуқароси Веста Гаечкова ўрнатган рекордни янгилашга муваффақ бўлди. Аёл ҳавода 22,9 метр масофага парвоз қилган эди.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!