Интернетда янги Nexia'нинг нархлари ҳақидаги маълумот пайдо бўлди

11:49, 31 май 2016

Интернетдаги ижтимоий тармоқларда Chevrolet Nexia автомобилининг янги модели нархлари жойлаштирилди, деб хабар беради “Uz24.uz”.

Янги автомобилнинг тақдимот маросими шу йилнинг 27 май куни Тошкентда ўтказилди

В синфдаги седан T250 платформаси базасида ишлаб чиқарилади ва Nexia’нинг одатий моделининг ўрнини босади.

Янги  Nexia-3 автомобили нафақат Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари, балки Яқин Шарқ ҳамда Африка мамлакатлари автобозорларида ҳам сотилади.

Унинг улгуржи баҳоси 35,8 миллион сўмдан бошланади, ярим люкс - 38,7 миллион сўм, люкс - 44,1 миллион сўм.

Автомобилнинг чакана баҳоси 47,7 миллион сўм бўлиб, ярим люкс - 51,4 миллион сўм, люкс - 58,6 миллион сўм.

Ҳозирча мазкур маълумот GM Uzbekistan томонидан тасдиқланмаган.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!