«Алоқабанк» филиалининг собиқ бошлиғи ходимларнинг мукофоти учун ажратилган 15 миллион сўмни ўзлаштириб юборди

15:03, 31 май

“Алоқабанк”нинг Фарғона филиали собиқ бошлиғи Марат Чагаев банк ходимларини мукофотлаш учун йўналтирилиши керак бўлган 15 миллиондан ортиқ сўмни ўзлаштириб юборди.

Uz24 нашрининг «Фарғона ҳақиқати» газетасига таяниб хабар беришича, 2012 йилда Чагаев ва унинг ёрдамчилари бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари бошчилигида ходимларнинг мукофотланиши учун мўлжалланган 18 миллион сўмдан 6,8 миллион сўмни ўзлаштириб юборди. 

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Алоқабанк» ишчиларининг мукофотлаш учун 21,6 миллион сўм ажратилган эди, шундан бошқарувчи 10 миллион сўмини ўзлаштирди. Бундан ташқари, Чагаев корпоратив пластик картадан ўз ҳаражатлари учун 500 минг сўмни сарфлаб юборди.  

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Чагаевга энг кам иш ҳақининг 20 баробар миқдорида жарима қўллади ҳамда уни моддий жавобгарлиги бор лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этди.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!