1 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

16:48, 31 май

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 17-22,  кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 20-25,  кундузи 34-39  даража иссиқ бўлади. 

Тошкент,  Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 33-38  даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 20-25, кундузи 34-39, баъзи жойларда 41 даражагача иссиқ бўлади.   
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 12-17,  кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!