Арманистонлик футболчи Германиядан кетмоқчи

16:55, 31 май

“Боруссия” Д ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортди. Бу ҳақда championat.com хабар бермоқда

Арманистонлик футболчи 2017 йилгача мўлжалланган шартномасини охирига етказиб, кейин клубдан кетмоқчи. Унинг хизматларига “Челси” ва “Арсенал” қизиқиш билдирган. 

27 ёшли плеймейкер якунига етган мавсумда Бундеслиганинг 31 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у Германия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!