Россия ҳарбий космик кучлари Суриядаги “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг ноқонуний нефть объектларини йўқ қилди

10:22, 01 июнь

Россия ҳарбий космик кучлари “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг Суриянинг Эт-Таур шаҳрида жойлашган ноқонуний равишда нефтни қайта ишлаш объектларини йўқ қилди, деб хабар берди “Вести” нашри.

Бу объект террорчилик гуруҳининг маркази ҳисобланмиш Раккадан 40 километр узоқликда жойлашган. Ҳарбий қўмондонлик берган маълумотга кўра, ноқонуний объектни йўқ қилиш учун Су-34 бомбардимончи ҳаво кучидан зарба берилган. Барча ўқ-дорилар нишонга бориб теккан. Ҳужум натижаси объектив назорат орқали қайд этилган. 

Жорий йил бошидан бери Россия авиацияси Сурияда 200 дан ортиқ ноқонуний нефть ишлаб чиқарувчи объектларни ҳамда Туркияга контрабанда йўли орқали юбориладиган икки мингдан ортиқ хом ашё воситаларини йўқ қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!