Виктория Бекхэм бешинчи марта она бўлади?!

10:48, 01 июнь

Ўтган йили турмуш ўртоғи Давид Бекхэм билан дизайнер Виктория Бекхэм бир овоздан тўрт фарзанд билан чекланишларини маълум қилган эди. Аммо улар ўз фикрларидан қайтган кўринади деб хабар беради “Lady.ru” нашри. 

Дэвидда кенжа фарзанди Харпер туғилгандан кейин яна бир фарзандли бўлиш истаги туғилган эди. Энди унинг орзуси рўёбга чиқадиган кўринади. 

42 ёшли Викториянинг дугонаси бу хабарни тасдиқлади. Ҳозирда Виктория организмини фолий кислотаси билан таъминлаш учун исмалоқ, брокколи ва витаминга бой сабзавотларни истеъмол қилишга киришган. Виктория кенжа фарзанди Харперга ҳомиладорлик вақтида ультратовуш текширувидан ўтганда, врачлар унга ўғил фарзанд кўришини башорат қилишганди, аммо ширингина қизалоқнинг дунёга келиши уларнинг оиласида ҳақиқий байрамга айланганди.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!