Неймар дунёдаги энг кучли беш дарвозабон ким эканини маълум қилди

12:48, 01 июнь

“Барселона” клуби ва Бразилия терма жамоси ҳужумчиси Неймар ўз талқини бўйича дунёдаги энг кучли беш нафар дарвозабон номини маълум қилди

Эътиборга молик томони шундаки, 24 ёшли футболчи энг яхши посбонлар қаторига каталонияликларнинг амалдаги аъзолари Марк-Андре тер Штеген ва Клаудио Бравони қўшмади. 

Неймар “Барселона” собиқ посбони Виктор Вальдес ҳамда бразилиялик Маркос, Таффарел, Дида ва Жулио Сезарни энг кучли дарвозабонлар қаторига қўшди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!