“Туркия гўзали” мамлакат президенти Эрдўғонни ҳақорат қилганликда айбланди

14:01, 01 июнь

Собиқ, 2006 йилда “Туркия гўзали” мақомига эга бўлган Мерве Буюксарач (Merve Büyüksaraç) мамлакат президенти Ражаб Тойип Эрдўғонни омма олдида ҳақорат қилганликда айбланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Суд 27 ёшли гўзални шартли равишда 14 ойга озодликдан маҳрум этди. Агар Буюксарач яна давлат раҳбарини ҳақорат қиладиган бўлса, жазо муддати ҳақиқий равишда ўталади.

Буюксарачнинг жазоланишига унинг Instagram саҳифасига 2014 йилда Эрдўғон президентлиги даврида Uykusuz  сатирик журналида эълон қилинган “Доҳий поэмаси” номли давлат гимнига ёзилган пародияни жойлаштиргани сабаб бўлган. Кейинчалик дўстларидан бирининг бунинг охири ёмонлик билан тугаши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириши туфайли пародияни ижтимоий тармоқдан олиб ташлаган.

Сўнгги пайтларда Туркияда курдлар масаласини ижобий ҳал қилиш тарафдори бўлган жамоат арбоблари, олимлар, оппозицион нашр журналистлари ҳам жазога тортилган. Жорий йилнинг апрель ойига келиб, Туркия оппозицион ОАВ ларининг 400 нафар ходими ишсиз қолган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!