Эркин Воҳидов Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди

14:32, 01 июнь

Таниқли шоир, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов 30 май куни 79 ёшда вафот этди. 

Атоқли адиб 31 май куни Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook`даги саҳифасида хабар берди.

“Ўзбек адабиётининг буюк тоғи, буюк шоир, буюк устоз Эркин Воҳидов оламдан ўтдилар. Ҳозиргина ўзбек миллатининг бир буюк фарзандини ‘Чиғатой’ қабристонига қўйиб келдик. Жаноза маросимида шоирнинг минглаб мухлислари, дўсту-биродарлари, қавму-қариндошлари қатнашдилар”,—деб ёзди Муҳаммад Исмоил.

Муҳаммад Исмоилнинг маълум қилишича,  дафн маросимида бош вазир Шавкат Мирзиёев, Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров, Президентнинг давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповлар ҳам иштирок этган.

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳукумати Эркин Воҳидовнинг ўлими муносабати биалн таъзия билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!