Йигитали Мамажонов ўғилларини байрам билан табриклади

14:40, 01 июнь

Актёр Йигитали Мамажонов фарзандлари Ислом ва Имронни 1 июнь—Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади. 

“Болажонларимизни байрами билан чин дилдан табриклайман. Кичкинтойларимиз доимо соғ-саломат, имонли-эътиқодли, юзлари ёруғ, ибратли фарзанд бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламан. Келажакда фарзандларни бахт-у камолини кўриш барча Ота-Оналарга насиб қилсин”,—деб ёзди актёр фарзандларини табриклаб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йигитали Мамажонов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг никоҳи расман бекор қилингани маълум бўлган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!