Хитойлик ўсмир Дубайда тиланчилик қилиш учун самолётнинг юк ташиш бўлимида учди

15:36, 01 июнь

Хитойлик Сюй фамилияли ўсмир самолётнинг юк ташиш бўлимига яширинча кириб олиб, Дубайда тиланчилик қилиб, “бой” бўлиш учун парвоз қилган, деб хабар беради “Lenta.ru” нашри. 

16 ёшли Сюйни самолёт Дубай аэропортига қўнгандан кейин полициячилар ушлаб олган. Ўсмир Emirates компаниясининг А 380 ҳаво кемаси юк ташиш бўлимида тўққиз соат учган. У 25 май куни аэропорт деворидан сакраб ўтиб, яширинча самолётнинг юк ташиш бўлимига жойлашиб олган. Ўсмирга нисбатан Араб Амирлигидан депортация қилиш ва мамлакат ҳудудига қайта киришни тақиқлаш жазоси қўлланиши мумкин. Сюйнинг гапларини журналистларга таржима қилган таржимоннинг маълумот беришича, Дубайда тиланчилар бир кунда икки ярим минг долларгача пул ишлаб топиши мумкинлигини эшитган ўсмир, ноқонуний равишда бўлса ҳам Араб Амирликларига парвоз қилишни афзал кўрган. У мамлакатда жиноятчиларга ҳам инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашишларига ишонганлигини айтган.

“Умид қиламанки, хитойлик бошқа фуқаролар ортиқ бундай миш-мишларга ишонмайдилар. Араб Амирликларида тиланчиларга нисбатан кескин чоралар кўрилиб, жазоланмоқда”,— деди Хитойнинг Дубайдаги бош элчиси Ма Сюйлян.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!