Роналду дунёдаги энг машҳур спортчи бўлди. Месси бор йўғи учинчи ўринда

15:42, 01 июнь

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ESPN телеканали талқини бўйича дунёнинг энг машҳур 100 спортчиси орасида биринчи ўринни эгаллади

Иккинчи ўринни МБАнинг “Кливленд” жамоаси ҳужумчиси Леброн Жеймс эгаллади. “Барселона” етакчиси Лионель Месси учинчи ўринга лойиқ деб топилди. 

Аргентиналик футболчининг ортидан Неймар тўртинчи бўлди. Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер кучли бешликдан жой олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!