Арнольд Шварценеггерга Жанубий Африкада фил ҳужум қилди(Видео)

10:47, 02 июнь

АҚШнинг Калифорния штати собиқ губернатори ва Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер Instagram саҳифасига ўзининг филдан қочиб, жон сақлагани акс эттирилган видеони жойлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Бу видеоролик 350 минг маротаба томоша қилинган, актёрнинг аккаунтида 5,4 миллион фойдаланувчи мавжуд. The Daily Mail нашрининг маълумот беришича, Фильмларда Терминатор образини яратган Арнольд Шварценеггер Жанубий Африкада бошқа сайёҳлар билан бирга сафарида бўлган вақтида уларнинг олдига улкан фил яқинлашган.  

30 июль куни Шварценеггер 69 ёшга тўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!