Полициячилар калтаклаган афроамерикалик 22 миллион доллар товон пули ундирди

11:05, 02 июнь

АҚШнинг Ист-Кливленд шаҳар суди афроамерикалик Арнольд Блэкни калтаклаган полициячиларга нисбатан жабрланувчига 22 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаши лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа 2012 йилда рўй берган. 48 ёшли Блэк бошқариб кетаётган автомашинани икки полициячи тўхтатган. Улар атомашинада гиёҳванд моддаси борлигини гумон қилиб, Блэкнинг қўлига кишан солишган. Блэкнинг айтишича, полициячилар маст ҳолатда бўлган, улардан бири ҳеч бир сабабсиз Блэкнинг бошига бир неча маротаба резина дубинка билан урган. Шундан кейин уни полиция маҳкамасига олиб бориб, қўшимча хоналардан бирига қамаб қўйишган. Блэк у ерда сувсиз, овқатсиз тўрт кун мобайнида сақланган. Полициячилар ундан гиёҳванд модда топа олишмаган.

Озодликка чиққан Арнольд Блэк Ист-Кливленд судига товон пули тўлаш тўғрисида даъво аризаси киритган. Бошидан еган калтак туфайли у хотирасини йўқотиб, миясини операция қилдирган. Полициячилар ишдан бўшатилган. Ист-Кливленд шаҳар маъмурияти чиқарилган ҳукмдан норози бўлган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!