Шаҳзода: “Ўғилларимнинг санъаткор бўлишини истамайман”

11:07, 02 июнь

“Илк марта фарзандни қўлга олгандаги бахтни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди. Қалбдаги гумонлар ҳам тумандек тарқайди. Катта ўғлим Солиҳ туғилганида ёшлигим сабаб бу бахтни бугунгидек ҳис қилмагандим. Холидни илк марта қўлимга олиб, она бўлиш бахтини чин дилдан туйдим”,—деб ҳикоя қилади хонанда Шаҳзода “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида. 

Шунингдек, хонанда ўғиллари ҳақида қуйидагиларни қўшимча қилди: 

“Холиднинг ташқи кўриниши кўпроқ менга ўхшаса керак. Болаликда мен ҳам жингалаксоч бўлганман.  Солиҳ билан эса феъл-атворимиз ўхшаш. Мулойим, мулоҳазали йигит. Ростини айтсам, ўғилларим санъаткор бўлишини истамайман. Солиҳ айни дамда университетда таҳсил оляпти, яхши иқтисодчи бўлиш ниятида. Холид эса ҳозирча болалик гаштини сурмоқда”.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!