Лоладан болалар учун ажойиб клип —“Эркатой”(Видео)

11:34, 02 июнь

Хонанда Лола 1 июнь—Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига жажжи мухлислари учун муносиб туҳфа ҳозирлади. Кастинг орқали саралаб олинган кўплаб истеъдодли болакайлар суратга тушган “Эркатой” клипининг тақдимот маросими кеча, 1 июнь куни пойтахтдаги йирик савдо марказларидан бирида бўлиб ўтди. Клипда хонанданинг фарзандлари Шаҳина ва Шоҳдиёрни ҳам кўриш мумкин.  

Клипни томоша қилар экансиз, беихтиёр болалик даврига қайтгандек ва бир зум бўлса ҳам ўйинчоқлар дунёсига тушиб қолгандек бўласиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!