Тайванлик қизнинг ғайриоддий бармоқлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди(Фото)

12:14, 02 июнь

Тайванлик қиз бир қараганда қўл бармоқларини эслатувчи оёқ бармоқлари акс эттирилган суратларини ижтимоий тармоққа жойлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. Қизнинг постига Daily Mail нашри эътибор қаратган.

Исми-шарифини ошкор қилмаган қиз Тайван университетининг талабаларидан бири эканлигини маълум қилган. Оёқ бармоқлари худди қўл бармоқлари каби узунлигини, бу борада унга ҳеч ким тенг келолмаслигини исботлаш мақсадида суратни ижтимоий тармоққа жойлаганлигини билдирган.

Қизнинг бўйи бор-йўғи 151 сантиметр бўлса ҳам, оёғидаги бармоқларнинг энг узуни 5 сантиметрни ташкил этади.

Талаба қизнинг айтишича, бундай узун бармоқлар атрофдагиларнинг диққатини жалб қилиб, турли ҳазил-мазахларга сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизнинг кўнглини кўтариб, оёқ бармоқлари жуда чиройли эканлигини, аввалига ҳақиқатан ҳам уни қўл бармоқларидан ажрата олмаганликлари ҳақида изоҳ ёзиб қолдиришган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!