Обамеянг DBF томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди

12:49, 02 июнь

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Бундеслига футболчилар иттифоқи (DBF) томонидан 2015/16 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Габонлик футболчига 19,7 фоиз респонлентлар овоз берган. Иккинчи ўринни эгаллаган “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини 19,5 фоиз респондентлар қўллаб-қувватлаган. Учинчи ўринга Обамеянгнинг жамоадоши Генрих Мхитарян лойиқ деб топилди. У 12,6 фоиз овоз тўплади. 

2015/16 йилги мавсум якунига кўра, Обамеянг Германия чемпионатининг 31 ўйинида майдонга тушиб, 25 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилганди. Бундеслиганинг энг яхши тўпурари Левандовски 32 учрашувда 30 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!