Норвегиялик опа-сингиллар ноодатий соч ўришлари билан машҳур бўлди (фото)

12:55, 02 июнь

Норвегиялик опа-сингиллар турли хил кўринишда, моҳирона соч ўримлари билан Instagram фойдаланувчиларини ҳайратга солди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. Опа-сингилларнинг ижтимоий тармоқда аккаунтлари бўлиб, улар ҳар бир соч турмаги расмини жойлаштиришади.

24 ёшли Линда ва 14 ёшли Мия Сонвис Бекнинг умумий аккаунтида 206 минг киши мавжуд. Улар бу саҳифани 2014 йилда яратишган. Линданинг айтишича, бундай соч турмакларини яратишни улар синглиси билан бундан беш йил илгари YouTube да мавжуд бўлган турли соч турмакларини яратиш акс эттирилган видеороликларидан ўрганишган.

Ҳозирда опа-сингилларнинг хусусий YouTube канали мавжуд бўлиб, улар бу ерда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига соч турмаклаш усулларини ўргатиш ҳақидаги видеороликларни жойлаштириб боришади. Энг қийин соч турмаги учун улар бир соат вақт сарфлашади ва гуллар, денгиз чиғаноқлари, тасмалардан турлича безаклар беришади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!