Райҳоннинг Сардор Раҳимхонга сув сепиши акс этган видео интернетда “хит” бўлди(Видео)

15:21, 02 июнь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўзига хос видеоролик жойлаштирди. Мазкур видеоролик 4 соат ичида 10 минг марта томоша қилинди. 

Унда Райҳон Ғаниеванинг гулларга сув қуяётгани акс этган. Шу пайтда дераза ёнида Райҳоннинг ҳамкасби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ўтиб қолади. Райҳон эса унга сув сепиб юборганидан бироз хижолат бўлади...

Маълумотларга кўра, мазкур видеоролик  MY5  телеканалининг янги мавсуми учун суратга олинган.  Телеканалнинг ёз мавсумидаги шиори: “Бизда ёз—беқиёс”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!