Қашқадарёда мотоцикл ўғрилари қўлга тушди

16:32, 02 июнь

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига шу шаҳарда яшовчи фуқаронинг Пахтазор микрораёни олдидаги автомашиналар сақлаш жойида қолдирилган "ЯВА-350" русумли мотоциклини номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлари натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчилар, Қарши шаҳрида яшовчилар 30 ва 23 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланди ва қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!