Сталлоне қизларини гулга, ўзини бегона ўтга қиёслади

16:39, 02 июнь

Голливуд актёри Сильвестер Сталлоне Instagram саҳифасига ўзи ва уч қизи билан тушган суратини жойлаштириб, уни “Уч атиргул ва алаф” деб изоҳлади, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Ижтимоий тармоққа 69 ёшли Сильвестер Сталлоне қизлари Скарлетт (14 ёш), София (20 ёш) ва Систин (18 ёш) лар билан биргаликда тушган суратини жойлаштирган. Бу суратга 52 мингта лайк қўйилган. Муҳокамага киришган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизларни “Рэмбонинг атиргуллари” деб аташган.

Сталлоненинг Instagram аккаунтида 1,1 миллион нафар кузатувчи мавжуд.

София, Систин ва Скарлетт — актёрнинг ўзидан 22 ёш кичкина, модель Жениффер Флавин билан бўлган никоҳидан туғилган. Улар 1997 йилда турмуш қуришган. Унинг биринчи хотини, актриса Саша Закдан икки ўғли бор. Иккинчи хотини даниялик модель Бригитта Нильсендан фарзанд кўрмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!