Ўзбекистон термаси қаторасига учинчи ой ФИФА рейтингида 66-ўринда бормоқда

13:55, 03 июнь

ФИФА май ойи учун терма жамоаларнинг рейтинг ўринларини эълон қилди. Миллий терма жамоамиз ушбу рейтингда ўтган ойдаги каби 66-ўринда қолди. Айни пайтда терма жамоамиз ҳисобида 544 очко бор. Осиёда Ўзбекистон ҳамон 6-ўринда бормоқда.

Қитъада Эрон биринчи, Жанубий Корея иккинчи, Япония эса учинчи ўринни банд этган. Дунё терма жамоалари рейтингини Аргентина терма жамоаси бошқариб бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!