АҚШнинг Аризона штатига астероид тушди(Видео)

15:08, 03 июнь

АҚШнинг Аризона штатига тушган унча катта бўлмаган астероид видеога олинди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Видеокамера ёзуви орқали тунгги осмонни бир неча лаҳзага ёритган ёрқин чақнашни кўриш мумкин. НАСА берган маълумотга кўра, бу астероиднинг диаметри 1-2 метр бўлиб, оғирлиги бир неча тоннани ташкил этади. У Аризона устидаги Ер атмосферасига 2 июнь куни, маҳаллий вақт билан соат 04:00 да кирган. Астероиднинг атмосферага кирган вақтда тезлиги соатига 64 минг километр бўлган. Унинг кинетик қуввати 10 килотоннани ташкил қилиб, Челябинскка тушган метеоритдан 40 баробар кучсиздир. 

Охирги маротаба астероидни Тонто шаҳридаги Миллий боғ устидан 35 километр баландликда кўришган ва у кўздан йўқолган.

Астероид тушиши оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, вайроналар тўғрисида ҳам маълумот йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!