Нигора: “Ойбек билан оила қуриш хаёлимга ҳам келмаган, чунки...”

15:38, 03 июнь

Ўзбек шоу-бизнесидаги кўзга кўринган дуэтлардан бири Ойбек ва Нигора жуфтлиги десак, муболаға бўлмайди. Бу икки хонанда ўз йўлларини нафақат санъатда, балки шахсий ҳаётда ҳам боғлашга қарор қилди. Маълумотларга кўра, ҳозирда Ойбек ва Нигора фарзанд кутмоқда. 

Нигора “7Х7” газетаси билан суҳбатда Ойбек билан турмуш қуриши тарихини сўзлаб берди:

“Ойбек билан оила қуриш хаёлимга ҳам келмаганди, чунки бирор марта ҳам бир-биримзга севги изҳор қилмаганмиз. Унга бўлган муҳаббатимни ҳаммадан, ҳатто опа-сингилларимдан ҳам сир сақлаганман. Бир куни қайнонам тугун кўтариб, ‘Қулчиликка келдик’, деганларида Ойбек оила қуришга аҳд қилганини тушундим”. 

“Ойбек ака, дейишга кўниколмаяпман. Умуман, турмуш ўртоғига ‘ака’ деб мурожаат қилишларини ёқтирмайман. Насиб қилса, фарзандли бўлсак, ‘адаси’ деб чақираман”, — дейди Нигора сўзларини давом эттирар экан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!