Ҳиндистонлик эркак 500 дона сомончани оғзига жойлаш учун барча тишларини олдириб ташлади

15:56, 03 июнь

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида яшовчи Хар Паркаш Риши бир вақтнинг ўзида оғзига 500 дона сомонча ва 50 дан ортиқ ёниб турган шамни жойлаштириб, Гиннесснинг рекордлар Китобига кириш учун барча тишларини суғуртириб ташлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Нашрнинг хабар беришича, 74 ёшли Ришининг ютуғи Гиннесснинг рекордлар Китоби вакиллари томонидан қайд этилган бўлса-да, ташкилотнинг сайтида бу ҳақда маълумот берилмаган.

Бундан ташқари Хар Паркаш Риши танасига турли давлатлар байроғи акс 366 та татуировка ҳам чиздирган. У илгари эришган муваффақиятлари билан ҳам Гиннесснинг рекордлар Китобига киритилган. Илк маротаба 1990 йилда дўстлари билан танаффуссиз 1001 соат скутерда учгани учун рекордлар Китобига қайд этилган.  

The Huffington Post нашрининг маълумот беришича, у ўзини Гиннесс Риши деб атайди. Энди рекордчи танасига кўп миқдорда дунё мамлакатлари раҳбарларининг расмини чиздиришни ният қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!