Германияда ўтказилган рок-фестивалда 42 кишини чақмоқ урди

12:08, 04 июнь

Германияда ўтказилган Rock am Ring рок-фестивали ўтказилиш жараёнида чақмоқ уриши оқибатида 42 киши жабрланган, шундан 8 киши касалхонага олиб кетилган, 1 киши оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа 3 июнь куни, Германиянинг Мендинг шаҳрида ўтказилаётган концерт пайтида рўй берган. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идораси, ёнғин хавфсизлик бўлими, немис Қизил хоч жамияти ходимлари етиб келишган. 

Концерт вақтинча тўхтатилган, аммо бир ярим соатлардан кейин яна давом этган. Бу фестивалда 90 минг киши иштирок этган.

Rock am Ring — дунёнинг энг катта ва машҳур рок-фестивали бўлиб, 1985 йилда бери Германияда ҳар йили июнь ойининг биринчи дам олиш кунидан бошланиб, тўрт кун мобайнида давом этади. Фестиваль ташкил эитлган бери унда Эрик Клэптон, Боб Дилан, The Who, AC/DC, Deep Purple, Scorpions, Dio, Van Halen, Rolling Stones, Оззи Осборн каби машҳурлар қатнашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!