БААлик тадбиркор автомобиль рақами учун 5 миллион доллар тўлади

09:55, 06 июнь

Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи тадбиркор ўз автомобили учун махсус рақамли белги олиш учун 5 миллион доллар тўлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

“1” рақами аукционга қўйилган эди. Бу рақамнинг бошланғич нархи тадбиркор сотиб олган нархдан кўра 20 марта арзонроқ эди. Тадбиркор бундай рақамни сотиб олишини ҳар доим ҳамма нарсада биринчи бўлишга интилиши билан изоҳлади. 

Бундан аввал эса худди шу “1” рақамини бошқа бир БАА фуқароси сотиб олган эди. У мазкур рақам учун 14,5 миллиард доллар сарфлаган эди. 

БААнинг Абу Даби шаҳри йўл полицияси ноодатий автомобиль рақамлари сотиладиган ҳайрия аукционларини мунтазам ўтказиб туради. Аукциондан тушган пуллар эса ҳайрия ишларига сарфланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!