“Арсенал” Англия чемпиони етакчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи

10:24, 06 июнь

 “Арсенал” жамоаси Англия чемпиони – “Лестер” клуби етакчилари Жейми Варди ва Рияд Маҳрезни ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб маълум қилмоқда The Sun нашри.

Лондон клуби раҳбарияти Вардига аввалроқ қизиқиш билдирганди. Ҳозир эса Маҳрез ҳам уларнинг асосий транфер мақсади бўлиб турибди. 

Маълмотларга кўра, “тулкилар” раҳбарияти Маҳрез билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи. “Лестер” жазоирлик футболчи учун ҳафтасига 75 минг фунт тўлашга рози.  Эътиборли томони шундаки, Маҳрезнинг хизматларига Европанинг гранд жамоалари – “МЮ”, “Ливерпуль”, “Реал” ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, якунига етган мавсумда Маҳрез 39 ўйинда жами 18 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!