Англия чемпиони ўз етакчисига ўринбосар топиб қўйди

10:36, 06 июнь

“Уотфорд” жамоаси ҳужумчиси Трой Дини ўз фаолиятини “Лестер” клубида давом эттириши мумкин, дея хабар беради The Telegraph. 

Келишув шу йилнинг ёзида амалга ошиши ва трансфер миқдори 15 млн фунт бўлиши режалаштирилмоқда. “Тулкилар” раҳбарияти Динини клубни тарк этиши мумкин бўлган Жейми Вардига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ўз навбатида Варди “Арсенал”га ўтиб келиши мумкинлиги хабар берилганди.

Ўтган мавсумда “Уотфорд” ҳужумчиси 43 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилганди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!