“Ҳамкорбанк”дан хорижий валюта операцияларига қўйилган чеклов олиб ташланди

10:46, 06 июнь

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Ҳамкорбанк”дан аввал жорий этган юридик шахслар билан хорижий валюта операцияларни амалга оширишга қўйган чекловни олиб ташлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Марказий банк расмий сайти хабар бермоқда.

Марказий банк февраль ойида олти ой муддатга “Ҳамкорбанк”нинг юридик шахслар билан хорижий валюта операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини тўхтатган эди. Чеклов мазкур муддатдан аввалроқ бекор қилинди.

“Ҳамкорбанк” 1991 йилда Андижонда “Андижонбанк” сифатида фаолиятини бошлаган. 2000 йилда эса айни дамдаги номга эга бўлган. Бугунги кунда бутун республикада филиаллар тармоғига эга.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!