Ўзбекистонда яқин кунларда иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилади

11:51, 06 июнь

Ўзбекистонда яқин кунларда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази.

Душанба куни мамлакатда ҳавонинг ўзгариб туриши кутилмоқда, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +35…+40, жануб ва чўл ҳудудларида — +37…+42 даражага қадар кўтарилади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол тезлиги сониясига 3-8 метрга етади. Ҳарорат — +35…+37 даража.

Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол тезлиги сониясига 7-12 метрни ташкил этади. Ҳарорат — +22…27.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!