Ўзбек шоу-бизнесида яна бир юлдузли жуфтлик пайдо бўлдими?

12:13, 06 июнь

Ижтимоий тармоқларда актёр Шерзод Бин ва актриса Ситора Алимжонованинг бирга тушган суратлари тарқалди. 

Мазкур суратлар атрофида эса турли миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Аксарият интернет фойдаланувчилари Шерзод ва Ситорани севишганлар деб тахмин қилишмоқда. 

“Жудаям чиройли жуфтлик. Бир-бирига жуда мос. Бахтли бўлишсин” каби изоҳлар кўпайгандан кўпаймоқда. 

Айримлар эса бу сурат хонандалар Ойбек ва Нигоранинг янги клипидан бир лавҳа эканлигини таъкидламоқда. 

Маълумот учун, Шерзод бин ва Ситора Алимжонова Улуғбек Раҳматуллавнинг “Соғиниб” клипида илк марта биргаликда суратга тушган эди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!