Украиналик каскадёр Гиннеснинг рекордлар китобига қайд этилиб, шифохонага тушди

12:21, 06 июнь

Литва давлатида ўтказилган шоуда, украиналик каскадёр Александр Турчанинов металл сиртмоқсимон доира ичида мотоциклда айланиб, дунё рекордини ўрнатди ва шоу тугашига ўн беш дақиқа қолганда назоратни йўқотиб, баландликдан қулади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Каскадёр Каунассдаги касалхоналардан бирига ётқизилган, маълумотларга кўра, унинг тўпиғи синган. Александр Турчаниновнинг чиқишини Украина рекордларни қайд қилиш агентлиги вакиллари кузатиб турган. Трюк бажарилгандан кейин каскадёрга рекорд ўрнатилгани ҳақида сертификат берилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!