Актёр ва мусиқачи Жек Блэкнинг ўлими ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

16:40, 06 июнь

ОАВнинг хабар беришича, илгари ҳам актёр ҳақида бир неча маротаба бундай миш-мишлар тарқалган эди, деб хабар берди “Тass.ru” нашри. 

5 июнь куни америкалик актёр ва мусиқачи Жек Блек вафот этгани ҳақида Калифорниянинг сатирик Tenacious D рок гуруҳи томонидан тарқатилган хабар ёлғон бўлиб чиқди. 46 ёшли машҳур актёр илгари ҳам бундай ҳазиллар қурбони бўлган.

“Хавотирланманг, афсонавий Жек Блэк тирик, бу шунчаки ҳазил эди”, дейилган Twitter гуруҳидаги хабарда.

Tenacious D гуруҳи 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибида актёр, мусиқачи Кайл Гэсс ва икки маротаба “Олтин глобус”ни қўлга киритган Жек Блэк бор. Улар “кулгили рок” услубидан фойдаланишади. 2015 йилда бу гуруҳ “Грэмми” мукофотини қўлга киритган. Бир нечта халқаро мусиқа фестивалларида, шу жумладан Германияда ўтказилган Rock am Ring фестивалида ҳам иштирок этган.   

Актёр Жек Блэк “Рок мактаби” (School of Rock, 2003), “Кинг-Конг” (King Kong, 2005), “Гулливернинг саёҳатлари” (Gulliver's Travels, 2010), “Берни” (Bernie, 2011) ва бошқа фильмлардаги роллари билан машҳурдир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!