Алой ўсимлиги косметикадаги энг самарали восита деб эътироф этилди

17:05, 06 июнь

2016 йил косметикасида алой ўсимлиги энг кенг тарқалган самарали воситалардан бири бўлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Буни Future Market Insights (FMI) ташкилоти  озиқ-овқат, фармацевтика ва косметика саноатида ишлатиладиган воситалари таҳлилий маърузасида, уни энг самарали восита деб тан олди. Бу ўсимликни тайёрлаш ҳажми 60720 тоннага етган.

Ўсимлик хом ашёсининг умумий таннархи 1,6 миллион долларни ташкил этади. 2026 йилда бу миқдор 3,3 миллион долларга етади. Косметика саноатида, 2016 йилда алойдан ўтган йилга қараганда 6 фоиз кўп, яъни 45 фоиз ортиқ фойдаланиш кўзда тутилган. Алой ўсимлиги ва экстратидан асосан табиий органик косметикада фойдаланилади.  

Алойдан бундан ташқари, тиббиётда турли жароҳатларни, инфекцияларни, артрит ва ревматизм касаллигини даволашда ҳам фойдаланилади. Алой барги этида С ва Е витаминлари, антиоксидантлар мавжуд.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!