Германия ҳайвонот боғида орангутанлар учун видеотанишув хизмати йўлга қўйилди

10:38, 07 июнь

Немис ҳайвонот боғида орангутанлар учун видеотанишув хизмати йўлга қўйилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Бу хизмат орқали икки орангутан бир-бири билан танишган. Ҳайвонот боғи ходимлари аввалига Конни ва Синти номли орангутанларга жуфт топишга ҳаракат қилишган. Ходимлар видео орқали уларга бўйдоқ орангутанларни кўрсатганда, уларнинг ўзлари жуфт танлашган. Шундан кейин улардан бири бошқа ҳайвонот боғига кўчиб ўтган.

“Энди биз уларнинг ўртасида муҳаббат пайдо бўлган-бўлмаганлигини аниқламоқчимиз”, деди ҳайвонот боғи ходимлари.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!