Ўзбек олимлари ярани битказувчи восита ихтиро қилишди

11:06, 07 июнь

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти олимлари янги яра битказувчи восита ихтиро қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Мазкур восита фармацевтика саноати, чунончи этиологияси ва тўқима патологияси ҳар хил бўлган яраларни даволашда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган даволовчи композицияни олиш технологиясида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси яра битказувчи малҳам ва инъекция учун эритма (микроимплантат) сифатида қўллаш мумкин бўлган, тикловчи ва кенг даволовчи (микробларга қарши, яра битказувчи, оғриқсизлантирувчи) хусусиятларига эга бўлган коллаген асосидаги кўп мақсадли таркибга эга бўлишдан иборат. 

Ушбу ихтиро учун муаллифлар жамоаси - Гулямов Тургун, Ражабов Отабек, Атажанов Абдуллахат, Тураев Аббасхан ва Филатова Албинага патент берилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!