Болалигида хунуклигидан уялган машҳур аёллар(Фото)

13:00, 07 июнь

Ҳозирда омма олдида ўзини эркин тутиб, табассум қилаётган машҳур юлдузларни кўриб ҳавасимиз келади. Аммо қачонлардир уларнинг ўзига ишонмаган, тортинчоқ, ҳеч ким эътибор бермайдиган болалар бўлганидан бехабармиз. “Deti.mail.ru” нашри сизни қуйида болалигида ўзидан уялган машҳурлар билан таништиради

Алсу: “типратикан” соч ва таги кўкарган кўзлар

Хонанда Алсу гўзал ва нафосатли аёл тимсолидир. Аммо у 10 ёшлигида қиз боладан кўра кўпроқ ўғил болага ўхшаганидан жудаям сиқилган. Бувиси ёз келиши билан унинг сочларини қиртишлаб, олиб ташлаган. 

“Бувим сочлар қалин бўлиб ўсиши учун уни тез-тез олиб туриш керак деб ҳисобларди. Сочим олинавергандан “типратикан” бўлиб ўсар, мен эса бундан уялиб, йиғлардим. Бувим йиғлашимга эътибор бермай, барибир ёз келиши билан сочимни таг-тугидан олиб ташларди. Ҳар қалай сентябргача сочим озгина бўлса ҳам ўсар, аммо унга бант тақиб бўлмасди”, деб эслайди Алсу. 

Алсу болалигида ота-онаси билан Шимолда яшаганлиги боис, унга витамин етишмаганлигидан доимо кўзининг таги кўкариб, юзи кулранг тусга кириб юрган. “Мана ҳозир улғайгач, бундай камчиликларни беркитиш сирларини ўргандим. Аммо ўша пайтларда бунга ақлим етмаган. Ўсмирлик ёшида эса брикет тақишимга тўғри келган. Барча комплексларимдан қутулишим учун хонандалигим катта ёрдам берди. Саҳнага чиққанимда минглаб одамларнинг олқишларини эшитиб, ўзимга нисбатан ишонч уйғонди”– дейди хонанда.  

Елизавета Боярская: брекетлар

Россия кинематографиясининг гўзал актрисаларидан бири бўлмиш Елизавета Боярская ҳам болалигида ўзига ишонмаган қизча бўлган.

У болалигини шундай хотирлайди: “Кичкиналигимда ўзимни ҳамма томонлама хунук деб ҳисоблаганман. Айниқса тишларимга қўйилган брикет туфайли тилим чучук бўлиб, ғалати гапирардим”. Боярская ўзига нисбатан ишонч уйғотиш учун моделлик мактабига ўқишга киради. Бу ерда актёрлик маҳоратидан, рақсдан, психологиядан сабоқ олади. Ўрганганлари беҳуда кетмади, у тамоман бошқа одамга айланди.

Вера Брежнева: камбағаллик ва қалин кўзойнак

Хонанда Вера Брежневанинг услуби ва образидан замонавий қизлар нусха олишади. Вера ҳам болалигида ташқи қиёфасига умуман қизиқмаган, ўзини жуда хунук қиз деб ҳисоблаган, доимо сочини калта олдириб юрган. Узоқни кўра олмаганлиги боис доимо катта кўзойнак тақиб юрган. Оиласида доимо пулга муҳтожлик бўлгани сабабли ҳар доим опачасидан қолган эски кийимларни кийган. Эски кийимда юрганлиги, мактабда тарқатиладиган бепул овқатдан еганлиги учун болалар масхара қилганларини онасидан яшириб келган.

“ВИА Гра” гуруҳига қабул қилингандан кейин у ўз услубига эга бўлди, ўзига нисбатан ишончи ортди. Аммо болалик хотиралари унга анчагача тинчлик бермади, улардан қутулиш учун ҳатто психологга ҳам мурожаат қилган. 

Синди Кроуфорд: юздаги хол

Супермодель Синди Кроуфордни юзидаги холи безовта қилган. Бўлажак юлдуз ёшлигида синфдошларининг мазахлашларидан жудаям уялган. “Буюк фотосуратчи Херб Ритц туфайли менда ўзимга нисбатан ишонч уйғонди. Шундан кейингина ўзимни гўзал деб ҳисоблай бошладим”, – дейди подиумлар маликаси.

Синди берган интервьюларидан бирида “Ўзига нисбатан бўлган ишонч гўзалликнинг синонимидир. Агар ўзингга ишонсанг, ўзингни чиройлиман деб ҳисобласанг, бошқалар ҳам сени гўзал деб қабул қилади. Ишонч доимо инсонга ҳамроҳ бўлиши лозим” деди.

Ума Турман: баланд бўй ва табассум

Режиссёр Квентин Тарантинонинг илҳом париси бўлмиш Ума Турман болалигида бошқа қаҳрамонларимиз сингари ўзига ишонмаган. Бўйи баландлигидан уни мактабда “минора” деб чақиришган, табассумини эса энг хунук табассум деб ҳисоблашган.

“Кимдир менга жудаям хунук табассум қиласан деганда, ўзимни ёмон ҳис қилганман. Шунинг учун иложи борича кулмасликка ҳаракат қилганман. Энди ўйлаб қарасам, ёшлигимнинг қадрига етмабман. Ҳаммага бирдай ёқиш мумкин эмаслигини энди тушуниб етдим, ҳозир мени бошқаларнинг фикри қизиқтирмайди”, дейди Ума Турман.

Лили Коллинз: қалин қора қошлар

27 ёшли актриса Лили Коллинз қоп-қора, қалин қошлари билан бошқалардан ажралиб туради. Лили болалигида буни камчилик деб ҳисоблаган бўлса, ҳозирда қалин қошларидан фахрланади.

“Бошқалар қошларим ҳақида гапирса, ноқулай аҳволга тушардим. Аммо бир куни Токиога “Оппоқойим: Гномлар қасоси” фильми промоушнида қатнашаётганимда бир қизалоқнинг “Қаранглар, қошим Лили Коллинзнинг қошларига ўхшар экан” деган гапини эшитиб, бундан хурсанд бўлиб кетдим”, дейди актриса.

Бугунга келиб, актриса илгаригидай қошларидан уялмайди. Қошларини ўзгартиришга ҳаракат қилган стилистларга рад жавобини беради. “Ўзингга ғалати туюладиган, ёқмайдиган камчиликларинг сени бошқалардан фарқлар, ўзига хослик касб этар экан”, дейди Лили Коллинз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!