Икер Касильяснинг ўзига бўлган ишончи йўқолди

13:14, 07 июнь

Испания терма жамоаси ҳамда “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс Францияда бўлиб ўтадиган Евро-2016 турнирининг асосий таркибидан жой олишига ишончи комил эмаслигини билдирди. 

Тажрибали посбоннинг асосий таркиб учун энг асосий рақобатчиси “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа ҳисобланади. 

“Европа чемпионатида асосий таркибдан жой олишимга ишончим комил эмас. Мен мураббийнинг режалари ҳақида ҳеч нарса билмайман. Терма жамоага чақирилган барча футболчилар майдонга тушишни истайди. Мени 40 га яқин камера кузатиб бормоқда”, – деди Касильяс.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!