“Реал” дарвозабони жарроҳ столига ётади

14:14, 07 июнь

Коста-Рика терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби посбони Кейлор Навас товонини операция қилдиради.Бу ҳақда ESPN портали маълум қилмоқда

29 ёшли дарвозабон таниқли ва анчагина тажрибали шифокор Корнелиус Ван Дейк билан маслаҳатлашиб, ушбу қарорга келди.

Маълумотларга кўра, жарроҳлик амалиёти 9 июнь куни бўлиб ўтади. Футболчи Мадриддаги Sanitas шифохонасида тикланиш жараёнини олиб боради.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!