Британиялик боксчи 2 ёшли қизининг туғилган кунига 140 минг доллар сарфлади

14:27, 07 июнь

Буюк Британияда яшовчи, асли покистонлик бўлган боксчи Амир Хон икки ёшга тўлган қизининг туғилган кунини нишонлаш учун 140 минг доллар сарфлади, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, туғилган куни Болтонда, маҳаллий “Болтон Уондерерс” футбол клуби шуғулланадиган “Макрон Стэдиум” майдонида ўтказилиб, тантанага 250 киши таклиф қилинган. Байрам учун улкан торт тайёрланган, майдонда болалар учун турли қизиқарли каруселлар ўрнатилган.

29 ёшли Амир Хон ва унинг 24 ёшли рафиқаси Фаряллар қизлари учун ҳар қанча пул сарфламасинлар, бу оилаларига фақат фойда келтиради, деб ҳисоблашади. “Ахир мен бу пулларни қизим бекаму-кўст вояга етиши учун ишлаб топяпман”, дейди спортчи. Аммо унинг рафиқаси энди бундай катта тантанани қизи 16 ёшга тўлганда ўтказишни режалаштирганини билдирди. 

Амир Хон биринчи ўрта оғирлик тоифасида жанг қилади. У Фарял Махдумга 2013 йилда уйланган. Нью-Йоркда ўтказилган никоҳ тўйига бир миллион доллардан ортиқ пул сарфлаган. Тўйга 400 киши таклиф этилганди. Бундан ташқари туғилиб-ўсган Болтон шаҳрида ҳам тўйни давом эттириб, яна 4 минг кишини таклиф этган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!