Самарқандда автобус кондукторлари қайтим учун 100 сўмликлар билан таъминланади

14:29, 07 июнь

“Самарқандтрансмаркази”да автобус ҳайдовчилари ва кондукторлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, деб ёзади  “Дарё” “Самаркандский вестник” нашрига асосланиб.

 Ташкилот раҳбари И. Ҳамроев бошчилигидаги мажлис якунида қатор қарорлар қабул қилинди.

Чунончи, энди ҳар куни рейсга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва назоратчиларнинг ташқи кўриниши текширилади. Ҳар бир ҳайдовчидан йўловчиларга хушмуомала муносабатда бўлиш, салонда чекмаслик, жадвалга қараб ҳаракатланиш, йўловчиларни қатъий белгиланган жойлар — бекатларда тушириб-чиқариш ҳақида тилхат олинади.

Алоҳида эътибор кондукторларнинг ёшига ҳам қаратилди. Ўзбекистон қонунчилигида вояга етмаган шахсларни ишга қабул қилиш тақиқланиши туфайли, вояга етмаган кондукторларни 18—35 ёшдаги шахслар билан алмаштиришга қарор қилинди. Шунингдек, йўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш учун, кондукторларни 100 сўмлик купюралар билан таъминлаш юклатилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!