Суриялик қочоқ болалар ДАИШ террорчилари учун ҳарбий кийим тикишга жалб этилгани аниқланди

15:21, 07 июнь

Суриялик қочоқ болалар Туркияда ДАИШ жангарилари учун ҳарбий мундирлар тикишга жалб этилгани аниқланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Нашрнинг хабар беришича, болаларга кунлик меҳнатлари учун 40 турк лираси (14 долларга яқин) пул тўланган. Улар тиккан ҳарбий кийимлар чегарадан контрабанда йўли орқали жангариларга етказилган.

ДАИШ(“Ислом давлати”)нинг пойтахти Раккадан қочган суриялик тадбиркор Абу Зокир Туркиянинг чегарасида жойлашган Антакья шаҳрида кийим тикиш фабрикасини очган.

У нафақат ДАИШ(“Ислом давлати”) террорчилик гуруҳининг балки “Аҳрор аш-Шом” ва “Жабҳат ан-Нусра” каби экстремистик ташкилотларнинг ҳам буюртмасини бажарган. Фабрика эгасининг айтишича, оддий фуқароларга тикилган кийимдан кўра, ҳарбийларга тикилган кийим кўпроқ даромад олиб келади.  

Кийим учун мато Стамбулдан келтирилган. Турк тўқувчилик фабрикалари Россия ва Америка камфуляжлари нусхаси туширилган матоларни ишлаб чиқаришган. Шу билан бирга АҚШда ишлаб чиқарилган “саҳро дизайни”га талаб катта бўлган. 

Олибсотарлар “Ислом давлати” назорат қилаётган ҳудудларга тайёр маҳсулотларни жўнатаётганликларини тан олишмаган. Аммо тадбиркорнинг маълумот беришича, барча тайёр кийим-кечак жангариларга пулланган. 

Ҳозирги пайтда чегарада назорат кучайтирилиб, бир нечта ўтиш пунктлари ёпилган. 9-13 ёшли болалар фабрикада суткасига 12 соатлаб меҳнат қилишган. Уларнинг ота-оналари ҳам болалари ўқигандан кўра, пул топганларидан мамнун бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!