АҚШда тимсоҳ йўлни пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтди

16:49, 07 июнь

АҚШнинг Флорида штатида тимсоҳ қонунга бўйсунган ҳолда кўчанинг пиёдалар ўтиш жойидан юрди, деб хабар қилди “Gazeta.ru” нашри. Бу ҳақда Флэглер округ шерифи ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар қолдирган.

Полициячиларнинг маълумот беришича, бир ярим метрлик тимсоҳ пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган йўлак устида турган. Кейин кутилмаганда бирдан ўрнидан туриб, йўлак бўйлаб юрган. “Пиёда”ни ўтказиб юбориш мақсадида автомобиль ҳаракати тўхтатилган.

Воқеа жойига ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи махсус мутахассислар чақирилган, аммо тимсоҳ яшириниб олгани учун чақирув бекор қилинган.

Флоридада тимсоҳ билан боғлиқ бундай воқеа илк маротаба содир бўлаётгани йўқ. Масалан, май ойида 4,8 метрлик тимсоҳ Buffalo Creek Golf Course номли гольф майдонига кириб олган, апрель ойида эса яна бир тимсоҳ йўл ҳаракатини тўхтатиб қўйган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!