Истанбул марказида рўй берган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва 30 киши яраланган

17:16, 07 июнь

Эрталаб Истанбулнинг Везнежилер туманида рўй берган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва 30 киши яраланган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Номаълум шахслар Истанбул университети яқинидаги бекат ёнида автомашинани портлатиб юборган. Портлаш оқибатида ҳалок бўлган ва яраланганларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги ошкор этилмаган. Террорчиларнинг мақсади полициячиларнинг автобусини портлатиш бўлган. Ҳозирча бу портлашни ҳеч қайси ташкилот ўз бўйнига олмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!